locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Милан» Салемакерс билан шартномани узайтирди

Томонлар ўртасида 2031 йилга қадар мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» футбол клуби расмий сайти орқали белгиялик яримҳимоячи Алексис Салемакерс билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Янги келишувга кўра, футболчининг Италия жамоаси билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар амал қилади.

Белгиялик футболчи «Милан» сафида қарийб олти йилдан бери тўп суриб келмоқда. У 2020 йил январь ойида Белгиянинг «Андерлехт» клубидан «россонерилар» сафига келиб қўшилган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Салемакерснинг ҳозирги бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Бугунги кунда Алексис Салемакерс «Милан» либосида 159 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 18 та голли узатма муаллифига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг