Расман: «Милан» Массимиано Аллегрини ишдан бўшатди
«Милан» клуби бош мураббий Массимиано Аллегри билан шартномани бекор қилди. Шунингдек, клуб бош директори Жоржо Фурлани ва спорт директори Игли Таре ҳам ўз лавозимидан озод этилди.
«Мавсумнинг катта қисмини биз А Серия турнир жадвалида дастлабки икки ўринни эгаллаб турдик ва скудетто учун курашишга реал имкониятимиз бор эди. Бироқ мавсумнинг якунги қисми аввалги ўйинларимизга умуман ўхшамади, кечаги сўнгги турдаги аламли мағлубият эса мавсумни яққол муваффақиятсизликка айлантирди.
Энди ўзгаришлар ва футбол операцияларини ҳар томонлама қайта ташкил этиш вақти келди. Бугундан бошлаб биз бош директор Жоржо Фурлани, спорт директори Игли Таре, бош мураббий Массимиано Аллегри ва техник директор Жеффри Монкада билан хайрлашамиз. Биз уларнинг ҳар бирига «Милан»даги меҳнатлари ва садоқатлари учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади клуб матбуот хизмати баёнотида.
Италия чемпионатининг 38 та учрашувидан сўнг «Милан» 70 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар Лигаси зонасидан ташқарида қолди.