Расман: «Металлург» фаолияти қайта тикланди
Бекобод клубининг фаолияти 2024 йилда тўхтатилган эди.
ФОТО: UzbekistanFA
Бекободнинг «Металлург» футбол клуби фаолияти қайта тикланди.
Мазкур клубнинг фаолияти 2024 йилда тўхтатилган эди. Орадан икки йил ўтиб, «Металлург» яна Про Лига мусобақасида иштирок этади.
Шу муносабат билан тадбир ташкил этилди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам қатнашиб,
«Металлург олдинги мавқеини яна тиклаб, миллий терма жамоага иқтидорли футболчиларни тайёрлаб беришида омад тилайман» — деб самимий тилак билдирди.
Шунингдек, клуб раҳбариятида муҳим тайинловлар амалга оширилди: Улугбек Мирзаев бош директор, Илҳом Мўминжонов эса бош мураббий лавозимига тайинланди.
Насрулло Каримов
Журналист