Расман: Месси — «Неом» футболчиси
Томонлар ўртасида 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Франциянинг 18 ёшли вингери Раян Месси Саудия Арабистони Про-лигаси вакили «Неом» клубига кўчиб ўтди. Осиё жамоаси матбуот хизмати «Страсбург» футболчисининг ижарасини расман эълон қилди. Маълум қилинишича, Франция ёшлар терма жамоаси аъзосининг ижара муддати 2026 йилнинг ёзига қадар давом этади.
«Хуш келибсан, Раян!» — дейилади «Неом» клубининг расмий баёнотида.
Раян Месси 2024 йилнинг августидан буён «Страсбург» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2025/2026 йилги мавсумнинг биринчи қисмида ижара асосида Лига 2 вакили — «По» клубида ўтказди.
Ҳужумкор яримҳимоячи мамлакатнинг иккинчи дивизионида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйишга улгурган эди.
Насрулло Каримов
Журналист