locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Месси «Интер Майами» билан шартномасини узайтирди

38 ёшли форварднинг шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Месси «Интер Майами» билан шартномасини узайтирди
ФОТО: Getty images

"Интер Майами" футбол клуби ҳужумчи Лионел Месси билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

ОАВ хабарига кўра, 38 ёшли форварднинг шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Аргентиналик футболчининг аввалги шартномаси 2025 йилнинг 31 декабрида якунига етиши керак эди.

Месси 2023-йил июлидан бери “Интер Майами”да ўйнамоқда. Жамоа билан аргентиналик футболчи Лига кубоги (2023) ва МЛСнинг оддий мавсумида (2024) ғолиб чиқди. Месси аввалроқ “Интер Майами” унинг фаолиятидаги сўнгги клуби бўлишини айтган эди.

Аргентиналик футболчи саккизта “Олтин тўп” совриндори ҳисобланади. Аргентина терма жамоаси билан Месси ЖЧ-2022, Америка Кубоги (2021, 2024), Финалиссима (2022) ва Олимпиада (2008) ғолиби бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг