locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Месси қатор-қатор иккинчи бор МЛСда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Аргентиналик юлдуз бу борада рекорд ўрнатди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси кетма-кет иккинчи бор МЛС мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайтида маълум қилинди.

Аргентиналик юлдуз МЛС тарихи бўйича ушбу совринни қатор-қатор икки йил қўлга киритган илк футболчи бўлди. Ўтган мавсумда у 49 та ўйинда 43 та гол урди ва 26 та голли узатма берди.

Шунингдек, Месси МЛС тарихида икки мавсум кетма-кет камида 36 та голга бевосита таъсир қилган (гол + ассист) биринчи футболчи ҳисобланади.

Плей-офф баҳсларида ҳам Месси рекорд ўрнатди. Ўтган мавсумда аргентиналик ҳужумчи жамоасига МЛС Кубогини қўлга киритишда муҳим ёрдам берганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг