locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Менди «Ал Ахли» билан шартномасини узайтирди

Томонлар ўртасида 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги битим тузилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Менди «Ал Ахли» билан шартномасини узайтирди
ФОТО: Getty Images

Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуар Менди Саудия Арабистонининг «Ал Ахли» клуби билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилди.

Янги келишувга кўра, футболчининг Саудия жамоаси билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.

Эдуар Менди «Гавр» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида у «Реймс», «Ренн», «Челси» ва бошқа клублар шарафини ҳимоя қилган. 2023 йилда у «Ал Ахли» сафига қўшилган.

Шу вақт ичида Менди Саудия клуби таркибида 92 та учрашувда майдонга тушиб, 94 та гол ўтказиб юборган ҳамда 39 бор ўз дарвозасини дахлсиз сақлаган. «Ал Ахли» сафида у миллий Суперкубок ва ОФК (AFC) Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг