locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Маттео Ружери — “Астон Вилла” футболчиси

“Астон Вилла” 24 ёшли футболчи учун тахминан 25 миллион евро тўлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Астон Вилла” Мадриднинг “Атлетико” клубидан италиялик ҳимоячи Маттео Ружерини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. Инглиз клуби трансфер тафсилотларини ҳозирча ошкор қилмаган.

Хабарларга кўра, “Астон Вилла” 24 ёшли футболчи учун тахминан 25 миллион евро тўлаган. Яна 1,5 миллион евро бонуслар кўринишида “Атлетико”га берилиши мумкин. Ружери Бирмингем клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши айтилмоқда.

Италиялик ҳимоячи “Атлетико” сафида бир мавсум фаолият олиб борди. У Мадрид клуби таркибида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та голли узатма амалга оширди.

Маълумот учун, Ружери “Астон Вилла” сафидаги дебютини 23-август куни ўтказиши мумкин. Унаи Эмери жамоаси ўша куни Англия Премьер-лигасининг дастлабки турида “Брайтон”га қарши баҳс олиб боради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг