locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Марсел» Де Зербини истеъфога чиқарди

Томонлар ҳамкорликни муддатидан аввал бекор қилишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассис Роберто Де Зерби Франциянинг «Марсел» клуби раҳбарияти билан ҳамкорликни муддатидан аввал тўхтатишга келишиб олди. Мазкур истеъфо Лига 1'нинг 21-тури доирасида «ПСЖ»дан қабул қилинган йирик (0:5) мағлубиятдан сўнг эълон қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Бу мавсум якунидаги қийинчиликларни енгиб ўтиш ва клуб манфаатларини кўзлаган ҳолда, атрофлича муҳокамалардан сўнг қабул қилинган осон бўлмаган жамоавий қарордир», — дейилади провансаликларнинг расмий баёнотида.

Маълумот учун, Роберто Де Зерби «Марсел»ни 2024/2025 йилги мавсум бошида қабул қилиб олган ва дебют йилидаёқ жамоани Франция чемпионатида иккинчи ўринга олиб чиққан эди. Бироқ жорий мавсум клуб учун анча омадсиз кечмоқда: 21-турдан сўнг жамоа 39 очко билан турнир жадвалида тўртинчи поғонани банд этиб турибди ва пешқадамдан 12 очко ортда қолмоқда.

Шунингдек, «Марсел» учун Чемпионлар Лигасидаги юриш ҳам муваффақиятсиз якунланди. Де Зерби шогирдлари гуруҳ босқичида умумий рейтингда 25-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг