locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Марокаш — Африка Миллатлар Кубоги чемпиони

CAF финал учрашувининг сўнгги дақиқаларидаги ҳолат сабаб Сенегалга техник мағлубият ёзди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Африка футбол конфедерацияси (CAF) расмий сайтида Марокаш ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги Африка Миллатлар Кубоги финал учрашуви юзасидан якуний қарорини эълон қилди. Мазкур қарорга кўра, Сенегал терма жамоасига техник мағлубият ёзилди.

CAF Аппеляция кенгаши мусобақа регламентининг 84-моддасига асосланиб, 2025 йилги Африка Миллатлар Кубоги финалида Марокаш фойдасига 3:0 ҳисобидаги ғалабани тасдиқлади. Бу ҳақда конфедерациянинг расмий баёнотида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи баҳснинг 90+8-дақиқасида Брахим Диасга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгилангач, Сенегал терма жамоаси майдонни тарк этган эди. Орадан 13 дақиқа ўтиб ўйин қайта тикланган ва учрашув сенегалликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Бироқ интизомий қўмита ўша вазиятдаги ҳаракатларни қоидабузарлик деб топди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг