locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Маркос Сенеси мавсум охирида «Борнмут»ни тарк этади

Аргентианлик футболчи 2022 йилдан буён инглиз клубида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Борнмут» клуби аргентиналик ҳимоячи Маркос Сенеси ёзда жамоани тарк этишини расмий сайтида эълон қилди.

««Борнмут» Маркос Сенеси шу ёзда, шартномаси якунига етгач, жанубий соҳилдаги унутилмас тўрт йиллик фаолиятидан сўнг жамоадан кетишини тасдиқлайди. 2022 йили «Фейеноорд»дан ўтганидан буён марказий ҳимоячи клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирида асосий фигуралардан бири бўлиб келди.

Савлатли ҳимоячи «Борнмут» сафида жами 124 та учрашувда майдонга тушди ва клубнинг Премьер-лигадагги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнади», — дейилади клуб баёнотида.

«Бу клубга келган биринчи кунимданоқ ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Охирги тўрт йил ичида эришган барча ютуқларимиздан фахрланаман ва мухлислар томонидан менга доимо кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман.

«Борнмут» юрагимда ҳар доим алоҳида ўрин тутади ва бу ерда ўтказган вақтимни илиқлик билан эслайман. Ҳозир мавсум якуннигача яна иккита муҳим ўйинимиз бор ва биз биргаликда нималарга эришишимизни кутяпман», — дейди Сенеси.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг