locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Марко Розе «Борнмут» бош мураббийи этиб тайинланди

Аввалроқ Андони Ираола жамоани тарк этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиялик мутахассис Марко Розе «Борнмут» жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.

«Кўплаб совринларни қўлга киритган, ёш иқтидорларни тарбиялаган ва Европанинг бир қатор йирик клубларида фаолият юритган мураббий “Борнмут”га ўтмоқда. Розе ўзининг серғайрат услуби, ҳужумкор футболи ва ёш футболчиларни ривожлантира олиш қобилияти билан танилган. У Австрия ва Германияда ажойиб фаолият олиб бориб, Бундеслига, УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси клубларини бошқарган», — дейилади «Борнмут» расмий сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоани испаниялик мураббий Андони Ираола тарк этган эди. У пайшанба куни, яъни 4 июн санада «Ливерпул» бошқарувини қўлга олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг