locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Марко Ройс «Лос-Анжелес Гэлакси» билан шартномасини узайтирди

Томонлар ўртасида 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги келишув имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиялик яримҳимоячи Марко Ройс «Лос-Анжелес Гэлакси» билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда MLS клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги янги келишув 2027 йилнинг декабрига қадар амал қилиши белгиланган. Ройс Калифорния жамоаси сафида 2024 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Шу вақтгача у барча турнирларда жами 42 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 13 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Марко Ройс «Лос-Анжелес Гэлакси» билан биргаликда MLS Кубоги соҳибига айланди.

Маълумот ўрнида, Ройс 2012 йилдан 2024 йилга қадар Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Дортмундликлар сафида у икки бор Германия Кубоги ва уч марта мамлакат Суперкубоги ғолиби бўлган, бироқ Германия чемпионлигини қўлга кирита олмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг