locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Маркес – Мексика терма жамоаси бош мураббийи

47 ёшли мутахассис билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Маркес – Мексика терма жамоаси бош мураббийи
ФОТО: Getty images

“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Рафаэль Маркес Мексика миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати расман хабар берди.

Хабарга кўра, 47 ёшли мутахассис билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди.

Шундай қилиб, Маркес бу лавозимда 2024 йил июлидан бери жамоани бошқариб келган Хавьер Агиррени алмаштирди.

Агирре раҳбарлигида Мексика терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалигача етиб борди. Жамоа ушбу босқичда Англияга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу билан бирга, Мексика терма жамоаси 40 йилдан сўнг илк бор Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида ғалаба қозонишга эришди.

Рафаэль Маркес футболчилик фаолияти давомида 2003–2010 йилларда “Барселона” сафида тўп тепган. Бундан ташқари, у Мексиканинг “Атлас” ва “Леон”, Франциянинг “Монако”, Италиянинг “Верона” ҳамда АҚШнинг “Нью-Йорк Ред Буллз” клубларида ҳам фаолият юритган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг