Расман: Марк-Андре тер Штеген «Аякс»га ўтди
34 ёшли посбон жорий мавсум охирига қадар Нидерландия клуби шарафини ҳимоя қилади.
Фото: Ajax
Амстердамнинг «Аякс» клуби расмий матбуот хизмати германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг «Барселона»дан ижара асосида келиб қўшилганини эълон қилди.
Келишувга кўра, 34 ёшли посбон жорий мавсум охирига қадар Нидерландия клуби шарафини ҳимоя қилади.
Тер Штеген 2014 йилдан буён «Барселона» сафида тўп суриб келаётган эди. У 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Жирона»да ўтказди. Бироқ жароҳати сабабли атиги икки учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди.
«Аякс» ўтган мавсум Эредивизияда 5-ўринни эгаллади. Нидерландия Кубогида жамоа 1/8 финалгача етиб борган бўлса, УЕФА Чемпионлар лигасида саралаш босқичидан ўта олмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист