locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Манчестер Сити» Жереми Монга билан шартнома имзолади

Футболчи билан тузилган битим 2031 йил ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: «Манчестер Сити» Жереми Монга билан шартнома имзолади
Фото: Manchester City

«Манчестер Сити» «Лестер Сити»нинг 17 ёшли қанот ҳужумчиси Жереми Монга билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

«Шаҳарликлар» матбуот хизмати маълумотига кўра, футболчи билан тузилган битим 2031 йил ёзига қадар амал қилади.

Трансфер учун «Манчестер Сити» 10 миллион фунт стерлинг (11,7 миллион евро) тўлайди. Шунингдек, шартномада 2,5 миллион фунт (2,9 миллион евро) миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Манчестер Сити" менга қизиқиш билдираётганини эшитган заҳотимоқ, бу мен учун тўғри танлов эканини англадим. Бу ерда бўлиш мен учун катта шараф ва жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман", — деди Монга клуб матбуот хизматига.

2025/2026 йилги мавсумда Жереми Монга «Лестер» сафида барча мусобақаларда 30 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, ёш вингернинг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг