Расман. «Манчестер Сити» Доннарумманинг трансферини эълон қилди
Фото: Манчестер Сити
“Манчестер Сити” “ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг трансфери ҳақида эълон қилди.
Қайд этилишича, томонлар 2030 йил ёзига қадар шартнома имзолади.
Италиялик дарвозабоннинг трансфери “Сити”га 35 млн евродан 39 млн еврогача тушган.
Ўтган мавсумда Доннарумма парижликлар сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушди, уларнинг 17 тасини дарвозасини соф сақлаган ҳолда якунлади.
Фаолияти давомида Доннарумма тўрт марта Франция чемпиони, икки марта мамлакат кубоги ва уч марта Суперкубок соҳиби бўлган. «ПСЖ» таркибида у Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист