locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: “Манчестер Сити” Аллан Элиасни трансфер қилди

Трансфер қиймати бонуслар билан бирга 40 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” Бразилиянинг “Палмейрас” клуби вингери Аллан Элиасни ўз сафига қўшганини расман эълон қилди. 22 ёшли бразилиялик футболчи инглиз клуби билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади.

Трансфер қиймати бонуслар билан бирга 40 миллион еврони ташкил этади. “Манчестер Сити” дастлаб 37,5 миллион евро тўлайди, яна 2,5 миллион евро бонуслар кўринишида берилиши мумкин.

Аллан Элиас асосан ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қилади, бироқ ярим ҳимоя марказида ва иккинчи ҳужумчи позициясида ҳам ўйнай олади. У “Палмейрас” асосий жамоаси сафида жами 96 та учрашув ўтказган.

Маълумот учун, Аллан 2026 йилда Бразилияда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг