Расман: «Ман Сити» ҳимоячиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради
Томонлар ўртасида мавсум охирига қадар ижара шартномаси тузилган.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жахмай Симпсон-Пюси мавсум охиригача Германиянинг «Кёльн» клубида ижара асосида ўйнайди.
Бу ҳақда Бундеслига клуби расмий сайтида эълон қилинди. 20 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгач, жамоанинг йиғинларига қўшилиш учун Испанияга (Ла-Нусия) йўл олди.
Симпсон-Пюси — «Манчестер Сити» тарбияланувчиси. Жорий мавсум бошида у Шотландиянинг «Селтик» клубига ижарага берилган, бироқ 5 январь куни «шаҳарликлар» сафига қайтди.
Мавсумнинг биринчи ярмида ҳимоячи атиги 2 та ўйин ўтказди:
1 та — «Селтик» асосий жамоасида
1 та — захира жамоада
Энди у мунтазам ўйин амалиёти олиш учун Бундеслигада ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Насрулло Каримов
Журналист