Расман! Майкл Керрик “Манчестер Юнайтед”нинг доимий бош мураббийига айланди
Томонлар ўртасида 2028-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Вақтинча “Манчестер Юнайтед”ни бошқариб келаётган Майкл Керрик расман жамоанинг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда манкуниянликлар матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасида 2028-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Маълумот учун, 44 ёшли мутахассис жорий йилнинг январ ойида Рубен Аморим истеъфога чиқарилгач, жамоани қабул қилиб олганди. Унинг бошқарувида “қизил иблислар” АПЛдаги 15 та ўйинда 10 та ғалаба қайд этиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Насрулло Каримов
Журналист