locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Магуайр «МЮ» билан шартномани узайтирди

Янги шартнома эса 2027 йилнинг июнигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Магуайр «МЮ» билан шартномани узайтирди
Фото: Ман Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» Харри Магуайр билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. Томонларнинг аввалги келишуви шу ёзда ўз ниҳоясига етиши керак эди. Янги шартнома эса 2027 йилнинг июнигача амал қилади.

Аввалроқ ОАВда Магуайрга АПЛнинг бошқа тўртта клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ футболчининг ўзи «МЮ»да қолишни истаган.

Жорий АПЛ мавсумида Харри Магуайр 18 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда ҳимоячи ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг