locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Лукас Пакета — «Фламенго» футболчиси

Бразилиялик яримҳимоячиси ўз ватанига қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Вест Хэм» клуби ўзининг расмий сайтида ярим ҳимоячи Лукас Пакета яқин орада Бразилиянинг «Фламенго» жамоасига бориб қўшилганини эълон қилди.

Клуб берган расмий баёнотга кўра, томонлар трансфер суммаси бўйича келишувга эришган. Шу сабабли, Пакетага тиббий кўрикдан ўтиш ва янги жамоаси билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилиш учун рухсат берилган.

Лукаснинг Бразилияга қайтиш қарори ортида жиддий сабаблар борлиги айтилмоқда. Футболчи шахсий ва оилавий сабабларга кўра ватанига қайтиб, фаолиятини янгитдан бошлашни хоҳлаган. Айниқса, Футбол ассотсиацияси томонидан унга нисбатан қўйилган ва икки йил давом этган ножўя ҳаракатлар бўйича айбловларнинг 2025 йил июлида олиб ташланиши футболчига кучли руҳий босим ўтказган.

«Вест Хэм» раҳбарияти ва бош мураббийи бразилиялик юлдузни жамоада олиб қолиш учун барча чораларни кўрган бўлса-да, Пакета ўз қароридан қайтмаган. Якунда клуб истамаган ҳолда бўлса-да, футболчининг кетиш ҳақидаги илтимосини қондиришга мажбур бўлди.

«Болғачилар» ўз баёнотида Пакетага клубдаги фаолияти, айниқса сўнгги икки ярим йиллик қийин даврда кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгуси фаолиятида зафарлар тилайди. Клуб ҳозирча бу борада бошқа ҳеч қандай изоҳ бермаслигини маълум қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг