locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! “Ливерпул”нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлашини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! “Ливерпул”нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлашини эълон қилди
ФОТО: Getty Images

“Суонси Сити” ярим ҳимоячиси Жо Аллен жорий мавсум охирида фаолиятини якунлашини эълон қилди.

“Бу қийин қарор, лекин мен бу ҳақда узоқ вақт ўйладим. Мен 35 ёшдаман, жароҳатларим ва ҳозирги спорт формам нафақага чиқиш вақти келганини кўрсатмоқда.

Ҳаммасини шу ерда бошлаб ва яна “Суонси”да фаолиятимни якунлаш алоҳида аҳамиятга эга. Мен бутун ҳаётимни шу ерда ўтказганимдан фахрланаман”, - дейди Аллен.

Маълумот учун, Жо Аллен фаолияти давомида “Суонси”дан ташқари “Рексҳем”, “Ливерпул” ва “Сток Сити” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Шунингдек, Аллен Уэльс терма жамоаси сафида 77 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Клублар миқёсида эса 585 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ва 36 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг