locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! “Ливерпул” Виржил ван Дейк билан шартномани узайтирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! “Ливерпул” Виржил ван Дейк билан шартномани узайтирди
ФОТО: Liverpool.com

Англиянинг “Ливерпул” клуби жамоа сардори Виржил ван Дейк билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда мерсисайдликлар матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасида 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома имзоланган. Ван Дейк яна икки мавсум “қизиллар” сафида қолади.

Эслатиб ўтамиз, голландиялик ҳимоячи 2018-йилнинг январ ойидан буён “Ливерпул” сафида ўйнаб келмоқда. Бу давр ичида у АПЛ, барча ички кубоклар, Чемпионлар Лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Жорий мавсум 33 ёшли ҳимоячи барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермарктдаги нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг