locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: “Ливерпуль” 18 ёшли Жильян Н’Гессанни трансфер қилди

Н’Гессан 2026/27-йилги мавсумнинг қолган қисмини Лига 1 вакили “Брест” сафида ижара асосида ўтказади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” Франциянинг “Сент-Этьен” клуби ҳужумчиси Жильян Н’Гессан трансфери бўйича келишувга эришганини расман эълон қилди. 18 ёшли футболчи 2027-йил январида мерсисайдликлар футболчисига айланади.

Н’Гессан 2026/27-йилги мавсумнинг қолган қисмини Лига 1 вакили “Брест” сафида ижара асосида ўтказади. Британия ОАВ маълумотига кўра, “Ливерпуль” ёш ҳужумчи учун “Сент-Этьен”га қарийб 5 миллион евро тўлайди.

Франциялик футболчи “Сент-Этьен” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клубнинг асосий жамоасида 13 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган. Н’Гессан катта футболдаги дебютини 2025-йил январида амалга оширган.

Маълумот учун, Н’Гессан Франция U20 терма жамоаси билан 2025-йилги жаҳон чемпионатида 7 та учрашув ўтказган ва турнирни тўртинчи ўринда якунлаган. Шунингдек, у U17 Европа чемпионатида 4 та гол уриб, мусобақанинг рамзий терма жамоасидан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг