Расман! “Лидс Юнайтед” Чемпионшип чемпионига айланди
ФОТО: Getty Images
Англия чемпионати
03.05.2025, Як.
Plymouth
1
Лидс
2
Чемпионшипнинг 46-туридан ўрин олган “Плимут”га қарши ўйинда ғалаба қозонган “Лидс Юнайтед” чемпионликни қўлга киритди.
Даниэл Фарке шогирдлари жами 100 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичлар бўйича “Бёрнли”ни (100 очко) ортда қолдириб, Англиянинг иккинчи дивизиони турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Маълумот учун, “Лидс” Чемпионатнинг 46 ўйинида 29 марта ғалаба қозонди, 13 марта дуранг ўйнади ва 4 марта мағлубиятга учради. Ушбу учрашувларда клуб жами 95 та гол уриб, ўз дарвозасидан 30 та гол ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, “Лидс” сўнгги бор 2022/2023-йилги мавсумда Англия Премьер-лигасида иштирок этганди. Мавсум якунига кўра, жамоа 31 очко билан 19-ўринни банд этган эди.
Насрулло Каримов
Журналист