locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Ли Кан Ин «Атлетико» футболчисига айланди

25 ёшли футболчи билан тузилган битим 2031 йил 30 июнгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Ли Кан Ин «Атлетико» футболчисига айланди
Фото: Atletico Madrid

Мадриднинг «Атлетико» клуби расмий сайти орқали жанубий кореялик ярим ҳимоячи Ли Кан Ин билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

25 ёшли футболчи билан тузилган битим 2031 йил 30 июнгача амал қилади.

Ли Кан Ин 2023 йилнинг ёзида Франциянинг «ПСЖ» клубига ўтган эди. У парижликлар сафида барча мусобақаларда 124 та учрашув ўтказиб, 16 та гол ва 16 та голли узатма муаллифи бўлди.

Шунингдек, жанубий кореялик хавбек «ПСЖ» билан икки марта УЕФА Чемпионлар лигаси ва уч марта Франция чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг айни пайтдаги трансфер қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ли Кан Ин «ПСЖ»га қадар Испаниянинг «Мальорка» клубида тўп сурган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг