locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Левандовски жароҳат олди ва «Атлетико»га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Польшалик форвардда чап кўз косаси ички қисмидаги суяк сингаллиги аниқланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» матбуот хизмати жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскининг жароҳати бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, польшалик футболчи Испания Кубоги яримфинали доирасидаги Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Мазкур баҳс сешанба, 3 март куни бўлиб ўтиши белгиланган.

«Асосий таркиб ўйинчиси Роберт Левандовски кеча «Вильярреал»га қарши кечган баҳсда бошидан жароҳат олди. Бугун ўтказилган тиббий кўриклар натижасида футболчининг чап кўз косаси ички қисмидаги суяк сингаллиги аниқланди. Шу сабабли, у сешанба куни Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юборади», — дейилади клубнинг расмий баёнотида.

Ушбу учрашув Барселонадаги «Spotify Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда «кўк-анорранглилар» 0:4 ҳисобига мағлубиятга учраган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг