Расман: Леонарду Жардим — «Фламенго» бош мураббийи
Томонлар ўртасида 2027 йилнинг охиригача мўлжалланган шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty Images
Бразилиянинг «Фламенго» клуби матбуот хизмати португалиялик мутахассис Леонарду Жардим асосий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.
Аввалроқ «Фламенго»дан Филипе Луис истеъфога чиқарилгани маълум бўлган эди. Бразилия клуби 57 ёшли Жардим билан 2027 йилнинг декабригача шартнома имзолади.
Леонарду Жардим фаолияти давомида Лиссабоннинг «Спортинг», Грециянинг «Олимпиакос», Франциянинг «Монако» ва бошқа бир қатор жамоаларни бошқарган. Унинг қўл остида «Монако» Франция чемпиони бўлган ва УЕФА Чемпионлар Лигасининг яримфиналига қадар етиб борган.
Ҳозирги вақтда «Фламенго» Бразилия чемпионатида ўтказилган учта ўйиндан сўнг тўрт очко билан турнир жадвалида 11-поғонани эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист