Расман: Леандро Троссард «Бешикташ» футболчисига айланди
Бельгиялик вингер Леандро Троссард расман «Арсенал»дан Туркиянинг «Бешикташ» клубига ўтди. Бу ҳақда Истанбул клуби матбуот хизмати хабар берди.
31 ёшли футболчи билан уч йиллик шартнома имзоланди. Битимда уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфернинг кафолатланган қисми 18 миллион еврога тенг. Шунингдек, «Арсенал» қўшимча 2 миллион еврони бонуслар кўринишида қабул қилиши мумкин.
Шу билан бирга, Троссард тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Истанбулга етиб келгани ҳам маълум қилинди.
Леандро Троссард 2023 йил қишида «Брайтон»дан 24 миллион евро эвазига «Арсенал» сафига қўшилган эди. У 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 50 та учрашувда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.