locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: «Кристал Пэлас»га янги бош мураббий тайинланди

Аввалроқ Оливер Гласнер истеъфога чиқарилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби Пер Сажни бош мураббий лавозимига тайинлаганини эълон қилди. Франциялик мутахассис жамоа билан икки йиллик шартнома имзолади, унда битимни яна бир мавсумга — потенциал равишда 2029 йилнинг ёзига қадар узайтириш варианти кўзда тутилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Оливер Гласнер ҳайратланарли натижаларга эришди ва энди мен ҳам худди шу ишни такрорлашим керак. Шунинг учун биз бу ерга катта амбициялар билан келяпмиз», — дея Сажнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Кристал Пэлас» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Гласнер 2025/2026 йилги мавсум якунлангач клубни тарк этди. Унинг қўл остида жамоа 2025 йилда Англия кубогини (клуб тарихидаги биринчи йирик соврин) ва 2026 йилда Конференциялар лигасини қўлга киритган эди. Якунига етган Англия чемпионатида лондонликлар 45 очко жамғариб, 15-ўринни эгаллашди.

Саж муқаддам Франциянинг «Ланс» клубини бошқарган бўлиб, жамоа 2025/2026 йилги мавсумда Лига 1 мусобақасида иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг