locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Криштиану Роналду Тошкентга келади

ОЧЛ Элит мусобақасининг Ғарб минтақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

18-август куни Куала-Лумпур шаҳрида 2026/27 йилги ОЧЛ Элит мусобақасининг Ғарб минтақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа якунларга кўра, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи “Пахтакор” ва “Нефтчи” клубларининг лига босқичидаги рақиблари аниқ бўлди.

“Пахтакор” ўз майдонида Тожикистоннинг “Истиқлол”, Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” ва “Ал-Қодисия”, шунингдек Эроннинг “Трактор” жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Тошкентликлар сафарда эса Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли”, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод”, шунингдек Ироқнинг “Эйр Форс” клубига қарши майдонга тушади.

“Нефтчи” эса ўз майдонида “Ал-Ҳилол”, “Ал-Аҳли”, “Эйр Форс” ва “Ал-Иттиҳод” жамоаларини қабул қилади. Фарғоналиклар сафарда Криштиану Роналду тўп суриб турган “Ан-Наср”, Тожикистоннинг “Истиқлол”, Эроннинг “Трактор” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клубларига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ҳар икки ўзбек клуби ОЧЛ Элит лига босқичида саккизтадан учрашув ўтказади — тўрттаси ўз майдонида, яна тўрттаси сафарда. Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон футболи афсонаси Одил Аҳмедов ҳамда япониялик Ясуши Эндо махсус иштирокчи сифатида қатнашди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг