Расман: “Комо” “Вильярреал” ҳимоячисини ижарага олди
Шартномада футболчини мавсум якунда сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Фото: Getty Images
Италиянинг “Комо” клуби “Вильярреал” ҳимоячиси Вилли Камбвалани ижара асосида ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расман маълум қилди.
23 ёшли француз ҳимоячи янги жамоасида 2026/27-мавсум охиригача ижара асосида ҳаракат қилади. Шартномада футболчини мавсум якунда сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Камбвала 2024 йилнинг ёзидан буён “Вильярреал” сафида тўп суриб келаётган эди. Бироқ ўтган мавсумда у Ла Лигада атиги иккита учрашувда майдонга тушган.
Маълумот учун, “Комо” янги мавсумни сафарда “Удинезе”га қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошлади. Камбвала эндиликда Италия клубида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.