locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Клаудио Эчеверри — «Жирона» футболчиси

«Ман Сити» яримҳимоячиси мавсум охиригача Ла Лигага кўчиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Жирона» расмий сайти орқали «Манчестер Сити»нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри ижара асосида жамоага қўшилгани ҳақида эълон қилди. Ижара шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Аргентиналик футболчи мавсумнинг биринчи қисмини «Байер»да ижара асосида ўтказди. Эчеверри Германия чемпионати ва Чемпионлар Лигасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта ассист қайд этди.

Яримҳимоячи ҳуқуқлари 2024 йил январдан «Манчестер Сити»га тегишли. Шунингдек, «шаҳарликлар» сафида у учта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 15 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг