locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Киву – \"Интер\" бош мураббийи

У 2027 йилгача битим имзолади
Расман: Киву – "Интер" бош мураббийи
Фото: Getty Images

“Интер” клуби Кристиан Кивуни бош мураббий сифатида эълон қилди.

44 ёшли мутахассис Милан клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида "Интер" совринларсиз қолганди. Клуб энди Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубида ишловчи Симоне Индзаги билан хайрлашди.

Руминиялик мураббий шу йилнинг февралидан буён "Парма"ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 3 ғалаба, 7 дуранг, 3 мағлубият қайд этди ва А Серияда 18-ўриндан 16-ўринга кўтарилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг