locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Кингсли Сарфо — «Динамо» футболчиси

Самарқандликлар навбатдаги трансферни эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FC Dinamo

Самарқанднинг «Динамо» клуби Дубайдаги йиғин давомида ўтказилган кўриклардан сўнг яна бир легионер футболчи билан келишувга эришганини маълум қилди.

2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш доирасида Гана терма жамоасининг 30 ёшли яримҳимоячиси Кингсли Сарфо «Динамо» ПФК сафига эркин агент сифатида қўшилди. Томонлар бир йиллик шартнома имзолади.

Марказий яримҳимоячи бўлган Сарфо сўнгги тўрт мавсум давомида Кипрнинг АПОЭЛ клуби шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Олимпиакос Никосия», Швециянинг «Малмё» ва «Сириус» жамоаларида ҳам тўп сурган.

Футболчи Европа Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг саралаш ҳамда асосий босқичларида иштирок этиш тажрибасига эга.

Клуб раҳбарияти Кингсли Сарфо «Динамо» сафида ўзининг энг яхши фазилатларини намоён этиб, самарқандлик мухлислар ишончини қозонишига умид билдирди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг