locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Кимпембе Қатар клубига ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Кимпембе Қатар клубига ўтди
Фото: Қатар СК

"ПСЖ"нинг марказий ҳимоячиси Преснель Кимпембе фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Футболчи “Қатар СК”га ўтди. Бу ҳақда Париж клуби ўзининг расмий сайтида эълон қилди.

30 ёшли футболчи янги жамоаси билан бир йиллик битим имзолади. Томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятига эга.

Кимпембе "ПСЖ" академиясига 2005 йилда 10 ёшида келиб қўшилганди.

Вақт ўтиши билан ҳимоячи асосий таркиб футболчисига айланди. Преснель "ПСЖ" асосий жамоасида 241 та расмий ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва жамоадошларига иккита голли узатма берди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг