locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Килиан Мбаппе «Реал»да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Франциялик юлдуз Мадрид клуби сафида иккинчи бор ушбу совринни қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ўзининг расмий сайтида 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Ушбу нуфузли мукофот «қаймоқранглилар»нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппега насиб этди. Эътиборли жиҳати, истеъдодли форвард Мадрид клубида кетма-кет иккинчи мавсумдирки тенгсиз деб топилмоқда ва жамоа муваффақиятларига улкан ҳисса қўшишда давом этмоқда.

Мбаппе якунланган Испания Ла Лигасида рақиблар дарвозасини 25 бор ишғол этган ҳолда турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди. Шунингдек, у жорий мавсумдаги УЕФА Чемпионлар Лигаси баҳсларида ҳам 15 та гол уриб, турнир голадорлари рўйҳатида пешқадамлик қилмоқда. Килиан Мбаппе ўтган мавсум давомида «Қироллик клуби» сафида жами 44 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 42 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Франциялик юлдуз мавсум давомида тўрт марта «Реал»да ойнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Гарчи жароҳати сабабли мавсум охиридаги бир нечта муҳим ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган бўлса-да, унинг қайд этган умумий кўрсаткичлари ушбу юксак эътирофга лойиқ кўрилиши учун тўлиқ кифоя қилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг