locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Кейн — «Олтин бутса» соҳиби

Харри учун бу фаолиятидаги иккинчи “Олтин бутса” ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Кейн — «Олтин бутса» соҳиби
ФОТО: Getty images

“Бавария” жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра «Олтин бутса» мукофотига сазовор бўлади.

32 ёшли англиялик форвард Бундеслига доирасида 31 та учрашувда 36 та гол (72 очко) уриб, Европа чемпионатлари орасида энг яхши тўпурарга айланди.

Ушбу рейтингда иккинчи ўринни Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) эгаллади — у АПЛда 27 та гол (54 очко) урди. Учинчи поғонани эса Килиан Мбаппе (“Реал”) 25 та гол (50 очко) билан якунлади.

Кейн учун бу фаолиятидаги иккинчи “Олтин бутса” ҳисобланади. У “Бавария” сафидаги дебют мавсумида (2023/2024) ҳам 36 та гол уриб, ушбу мукофотни қўлга киритган эди.

Жорий мавсумда у барча мусобақаларда жами 51 та ўйинда иштирок этиб, 61 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг