locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Карвахал «Хетафе» билан шартнома имзолади

Шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Карвахал «Хетафе» билан шартнома имзолади
Фото: Getafe FC

Мадриднинг «Хетафе» клуби Даниел Карвахал билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 34 ёшли ҳимоячи сешанба куни янги жамоаси билан меҳнат шартномасини имзолаган. Ла Лига раҳбарияти келишувни тасдиқлаган ва футболчининг эркин агент сифатида амалга оширган трансфери расман якунланган. Шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади.

Маълумот учун, Карвахал 2013–2026 йиллар давомида «Реал» сафида тўп тепди. Бироқ ўтган мавсум якунлангач, мадридликлар билан хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 8-туридан сўнг «Хетафе» саккиз очко билан турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг