locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Карл Дарлоу «Манчестер Юнайтед»га ўтди

35 ёшли посбон билан 2028 йилнинг июнига қадар амал қиладиган шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Карл Дарлоу «Манчестер Юнайтед»га ўтди
ФОТО: Getty images

Уэльс терма жамоаси дарвозабони Карл Дарлоу расман «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

35 ёшли посбон билан 2028 йилнинг июнига қадар амал қиладиган шартнома имзоланди. Битимда уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Дарлоу профессионал фаолияти давомида 279 та учрашувда майдонга тушган бўлиб, уларнинг 74 таси Англия Премьер-лигасига тўғри келади. У ўтган мавсумда «Лидс Юнайтед»нинг асосий дарвозабони сифатида ҳаракат қилиб, 5 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

"Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолагanimдан жуда фахрланаман. Мен ажойиб дарвозабонлар жамоасига қўшилдим ва бир-биримизни янада юқори даражага олиб чиқиш учун рақобат қилишни интизорлик билан кутяпман. Бу клуб айнан шу даражани талаб қилади.

Бу мен учун ҳақиқатан ҳам ўзига хос имконият. Ҳамма кўриб турибдики, клуб учун жуда қизиқарли давр бошланмоқда. Мен жамоадошларимга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш ва клубнинг янада олдинга силжишига ҳисса қўшишни интизорлик билан кутмоқдаман», — деди Дарлоу клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг