Расман: Иван Проведел «Интер» клубига кўчиб ўтди
Италиянинг амалдаги чемпиони «Интер» Римнинг «Лацио» клуби дарвозабони Иван Проведелни ўз сафида кўришини расман эълон қилди. Миланликлар матбуот хизмати маълум қилди, клублар тўлиқ трансфер бўйича якуний келишувга эришган. 32 ёшли дарвозабон билан 2029 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Иван Проведел 2022 йилнинг ёзидан буён «Лацио» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Унгача у «Специя», «Эмполи» ва Италиянинг бир қатор бошқа жамоаларида ўйнаган. Якунланган мавсумда тажрибали посбон барча турнирларда 29та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 12 тасини «нол» билан якунлаган ва ўз дарвозасидан 30та гол ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, шартномаси якунлангани сабабли швейцариялик дарвозабон Ян Зоммер яқинда «Интер»ни тарк этган эди. Проведел жамоада Хосеп Мартинес билан рақобатлашиши кутилмоқда.