Расман! Исломбек Баратов — «Бухоро» жамоаси футболчиси!
Футболчи биринчи даврада “Локомотив”да ўйнади.
Фото: Бухоро ПФК
Мавсумнинг иккинчи қисми старти олдидан «Бухоро» жамоаси навбатдаги трансферни амалга оширди!
Биринчи даврада «Локомотив» сафида тўп сурган ҳимоячи Исломбек Баратов «Бухоро» жамоаси билан шартнома имзолади!
Исломбек Баратов 2000-йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида «Янгийер», «Шўртан», «Машъал» ҳамда «Локомотив» каби клублар сафида тўп сурган. Баратов ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ҳаракатлана олади. Клублар миқёсида 100 та учрашув ўтказиб, 9 та гол ва 7 ассистни амалга оширган.