Расман! Ислом Исмоилов “Нефтчи” клубида иш бошлади
ФОТО: UzbekistanFA
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Фарғонанинг “Нефтчи” клубида иш бошлади. Бу ҳақда журналист Бекзод Толипов хабар бермоқда.
Манбага кўра, Исмоилов “Нефтчи” U-21 бош мураббийи этиб тайинланган. Жараён шахсан вилоят бўлими Хайрулло Бозоровнинг таклифига кўра амалга ошган.
Қайд этилишича, ёш мутахассис параллел тарзда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ҳам фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги U-17 терма жамоамиз Саудия Арабистони мезбонлик қилган Осиё Кубогида бош совринни, шунингдек, жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритган.
Насрулло Каримов
Журналист