locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман. Ислом Ахмедов ўз вазифасида йил охиригача қолади

14 апрел санаcида Ислом Ғуломович Ахмедов “Андижон” клубига вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман. Ислом Ахмедов ўз вазифасида йил охиригача қолади
photo: Andijon fk

Маълумки, шу йилнинг 14 апрел санаcида Ислом Ғуломович Ахмедов “Андижон” клубига вақтинча бош мураббий лавозимига тайинланганди.

Ортда қолган вақт давомида жамоа унинг бошчилигида ҳозирга қадар Суперлига ва Кубок баҳсларида умумий ҳисобда 5 та ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.

Табиийки, натижалар ижобий кўриниш олгач, мухлисларда ҳам ижобий кайфият ҳукм сурмоқда.

Клуб раҳбарияти эса камида мавсум охирига қадар Ислом Ахмедовни бош мураббий лавозимида қолдиришга қарор қилди. Эндиликда Ислом Ахмедов вақтинча эмас, балки тўлақонли равишда расман бош мураббийга айланди.

Бундан кейин ҳам Ахмедов ва унинг штабини ишонч билан қўллаб-қувватлашда давом этилади ва ижобий натижалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг