Расман: Ирвин Лосано «Лос-Анджелес Гэлакси»га ўтди
Мексикалик ҳужумчи Ирвин Лосано «Сан-Диего»дан «Лос-Анджелес Гэлакси»га ижара асосида ўтди. Бу ҳақда МЛС расмий сайти маълум қилди.
Ижара шартномаси 2026 йилги мавсум охирига қадар амал қилади. Келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш опцияси ҳам кўзда тутилган.
Аввалроқ «Сан-Диего» раҳбарияти жорий лойиҳа доирасида Лосанога ишонч билдирмаётганини маълум қилган эди. 31 ёшли футболчи 2025 йилги МЛС мавсумида 31 та учрашувда иштирок этиб, 11 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.
Лосано 2026 йилги чемпионатда ҳали майдонга тушмаган. Унинг «Сан-Диего»даги сўнгги ўйини 2025 йил 29 ноябрь куни бўлиб ўтган.
Лосано фаолияти давомида Европада «ПСВ» ва «Наполи» каби клубларда ҳам тўп сурган. Мексика терма жамоаси сафида эса 2018 йилги Жаҳон чемпионатида Германия дарвозасига урган голи билан кенг танилган.