Расман. Иньиго Перес — «Вилярреал» бош мураббийи
Томонлар ўртасидаги келишув уч йилга мўлжалланган.
Фото: Вильярреал
"Вильярреал" расман Иньиго Перес бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
Томонлар ўртасидаги келишув уч йилга мўлжалланган. 38 ёшли мутахассис май ойи бошида истеъфога чиқарилгани расман эълон қилинган Марселино Тораль ўрнини эгаллади.
2022 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Иньиго Перес 2022/23 йилги мавсумда "Райо Вальекано" мураббийлар штабида ишлаган, 2024 йилда эса жамоани мустақил равишда бошқарган.
Жорий мавсумда "Чақмоқлар" унинг қўл остида Конференциялар лигаси финалига чиқиб, у ерда "Кристал Пэлас"га имкониятни бой берди (0:1).
"Вильярреал" Примерaда якуний 3-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасининг асосий босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист