Расман: Игор Тяго «Брентфорд» билан шартномасини узайтирди
Томонлар ўртасида 2031 йилгача мўлжалланган янги келишув имзоланди.
ФОТО: Getty Images
«Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тяго клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълумот тарқатди.
Клуб хабарига кўра, 24 ёшли футболчи билан тузилган янги келишув 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи 2024 йилдан буён «Брентфорд» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсумда Игор Тяго Англия Премьер-лигасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Англия Лига кубогидаги битта ўйин ва битта гол ҳам бор. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист