Расман. Хюттер — «Айнтрахт» бош мураббийи
56 ёшли австриялик мураббий билан 2029 йилнинг июнигача шартнома имзоланди.
ФОТО: Getty images
Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби Ади Хюттернинг жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланганини расман эълон қилди.
Мутахассис бу лавозимда Альберт Риерани алмаштиради.
56 ёшли австриялик мураббий билан 2029 йилнинг июнигача шартнома имзоланди. Хюттер Франкфурт жамоаси мураббийи лавозимига 1 июлдан киришади.
Ади Хюттер аввалроқ 2018 йилнинг июлидан 2021 йилнинг июнигача «Айнтрахт»ни бошқарган. 2018/2019 йилги мавсумда у Германиянинг Bild газетаси талқинига кўра йил мураббийи, «Айнтрахт» эса йил жамоаси деб тан олинган.
Хюттер бошқарган сўнгги клуб «Монако» бўлган. У жамоани 2023 йилдан 2025 йилгача бошқарган.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Айнтрахт» Бундеслига турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист