locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман: Хосе Мария Мендес саломатлиги сабабли истеъфога чиқди

Испаниялик шифокорлар Мендесга маълум муддат профессионал фаолиятидан чекиниш ва жиддий даволаниш курсини ўташи зарурлигини таъкидладилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман: Хосе Мария Мендес саломатлиги сабабли истеъфога чиқди
photo: UFF

Расман: Хосе Мария Мендес саломатлиги сабабли истеъфога чиқди.

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес саломатлиги билан боғлиқ жиддий муаммолар сабабли ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этди.

Аввал хабар берганимиздек, Хосе Мария Мендес август ойининг сўнгги кунларидан буён юрак етишмовчилиги билан боғлиқ жиддий тиббий кўрик ва текширувлардан ўтиб келаётган эди. Дастлаб Тошкентда кўрикдан ўтган мутахассис кейинчалик чуқурлаштирилган тиббий текширувлар учун Мадридга юборилди.

Испаниялик шифокорлар Мендесга маълум муддат профессионал фаолиятидан чекиниш ва жиддий даволаниш курсини ўташи зарурлигини таъкидладилар.

Шу муносабат билан Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбариятига истеъфога чиқиш тўғрисида мурожаат қилди. Федерация раҳбарияти мутахассиснинг мурожаатини атрофлича кўриб чиқиб, унинг соғлиғи билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда истеъфосини қаноатлантирди.

Ўзбекистон футзал федерацияси Хосе Мария Мендесга даволаниш жараёнини муваффақиятли ўтказишини, тезроқ соғайиб, саломатлигини тўлиқ тиклаб олишини тилайди.

🇺🇿 Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш масаласи юзасидан Федерациянинг қарори ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг